Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА Президенти Ўзбекистон ва Озарбайжонни йирик турнир мезбонлиги билан табриклади

ФИФА Президенти Ўзбекистон ва Озарбайжонни йирик турнир мезбонлиги билан табриклади

ФИФА Президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва Озарбайжонни ФИФА U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади.

Ушбу икки футболсевар мамлакатни Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан қутлайман. Ўзбекистон ва Озарбайжон йирик миқёсдаги турнирларни ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Хусусан, Ўзбекистон ўтган йили ўтказилган ФИФА Футзал Жаҳон чемпионатини юқори савияда ташкил этди, деди Инфантино.

Шунингдек, ФИФА раҳбари 25-бор ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Мундиални интиқлик билан кутиб қолишини ҳам қўшимча қилган.

Киритилди: 23:16 02.10.2025. Ўқилди: 1288 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!