Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ФИФА Президенти мамлакатимиз мезбонлик қилган ЖЧни эслаб ўтди

ФИФА Президенти мамлакатимиз мезбонлик қилган ЖЧни эслаб ўтди

ФИФА Президенти Жанни Инфантино ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва ФИФА U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади ва 2024 йил мамлакатимизда ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионатини эслаб ўтди.

"Ўтган йили бўлиб ўтган ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати финалидаги иштироким ажойиб хотиралар қолдирди. Ўша мусобақада Бразилия жамоаси тарихда рекорд даражада — олтинчи бор чемпионликни қўлга киритди!

Турнирга Ўзбекистон юқори савияда мезбонлик қилди — яқинда эса мамлакат 2027 йилги ФИФА U-20 жаҳон чемпионати ҳаммезбони сифатида эълон қилинди. Маҳаллий мухлисларнинг ўйиндан олган завқи ва футболга бўлган муҳаббатини кўриб, жуда хурсанд бўлдим" - деб ёзди Инфантина ўзининг "Инстаграм"даги расмий саҳифасида.

Киритилди: 09:15 07.10.2025. Ўқилди: 1116 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!