Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарзандларимизни оқибати мавҳум тақдир измига ташлаб қўймаймиз!

Фарзандларимизни оқибати мавҳум тақдир измига ташлаб қўймаймиз!

Кеча «Facebook» ижтимоий тармоғида муаллифнинг маънавият борасида билдирган фикрларининг ҳаммасига ҳам қўшилиб бўлмайди. Масалан, муаллифнинг маънавиятнинг шахсий масала экани тўғрисидаги қарашлари ғарбона ҳаётга хос, назаримизда. Ёшлар маънавиятини, келажагини бир ёки бир неча нодавлат ташкилотга топшириб қўйган билан мақсадга эришиб, хотиржамликка берилиб бўлмайди.

Ҳеч қайси мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилмаслиги Асосий қонунда мустаҳкамлаб қўйилгани рост. Бироқ бу мамлакат ўзининг эртаси бўлмиш ёшларининг одоб-ахлоқи, маънавияти билан қизиқмай, уларнинг масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармайди дегани эмас-ку. Эсини таний бошлаган фарзандга ота-онаси муомала маданиятини ўргатади, илк ҳаётий сабоқларни беради. Хато қилса, одоб-ахлоқида салбий томонга ўзгариш бўлса, нафақат ота-она, балки маҳалла-кўй ҳам бунга эътибор қаратади, ўрни келганда танбеҳ беради, насиҳат қилади. Бу — шарқона тарбия. Дунёнинг ривожланган давлатларида катта авлод билан ёш авлод ўртасида пайдо бўлаётган жарликнинг жамиятимизда юз беришидан асраб турган муҳим қалқон ҳам шу.

Энди тасаввур қилинг, оилада фарзанд тарбиясига бирламчи масала сифатида қаралмаса, оила бошлиқлари нуқул иқтисодий таъминот билан банд бўлса, натижа қандай бўлади? Давлат ҳам бир катта оила. Унинг ҳам фақат иқтисод билан овора бўлиб, ёшлари маънавиятига эътибор қаратмаслиги, лоқайдлиги эса ҳеч қайси мантиққа тўғри келмайди.

Мана шу омиллар яхши янглангани боис ҳам бугун жамиятимизда маънавият масаласига, айниқса, ёшлар тарбиясига алоҳида эътибор қаратиляпти. Бунга мамлакатда кўплаб ташкилотларнинг масъул бўлиши, жон куйдириши, шу мақсадда амалий ишлар қилишининг эса ҳеч қандай зарарли ёки кулгили томони йўқ. Чунки ёшлар — келажагимиз, Ватанимизнинг умрибоқийлигини таъминлайдиган, истиқболдаги тақдирини ҳал қиладиган асосий куч. Эртага маънавияти бутун ўғил-қизларнинг майдонга чиқиши шу жамиятнинг, шу давлатнинг ютуғи бўлади. Асло ўз ҳолига ташлаб қўйилиб, қўлига хоҳласа қурол олиб, юртдошига ўқталадиган, на ота-онасини, на ватанини қадрлайдиган зомбилар эмас!

Manba: od-press.uz

Киритилди: 22:58 25.01.2020. Ўқилди: 2044 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!