Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

"Фарзандим ўлса байрам қилардим..."

"Фарзандим ўлса байрам қилардим..."

Азизлар, аслий ҳақиқат шуки: фарзандларимизнинг сиҳат саломатлиги биз  учун Худонинг инъомидир. 

Биродарларимдан бири менга бундай деб қолди:

- Аллоҳ таоло бир инсонга соғлом фарзанд ато этса, унга гўё миллион лира ато қилгандек бўлар экан. (яъни, аёли соғлом фарзанд туғса).

- Нима демоқчисиз?

- Чунки, набирам дунёга келганида томирлари алмашиб,  артерия қон томири вена қон томири ўрнига, вена эса артерия қон томири ўрнида жойлашиб туғилди. Уни ҳаётини асраб қолиш учун жарроҳлик операциялари бир неча соат ичида амалга оширилиши шарт эди. Сурияда бунақа операция учун мутахассис йўқ. Чақалоқни операция қилиш учун Ливанга олиб келишди. Доктор операция учун уч юз минг, шифонада даволаш учун эса тўрт юз минг лира сўради.

Чақалоқни Дамашқдан Байрут (Суриядан Ливан) га олиб боришга эллик минг лира кетди. Мен бир неча соат ичида етти юз эллик минг лира тўладим. 

Шубҳасиз, фарзандларнинг соғлом ҳолда дунёга келиб яшаши Аллоҳ таолонинг баҳосиз  совғасидир. Яъни, бола туғилаётганида бирон камчилик билан туғилса, уни даволашга миллион миллион харажат кетади (шунда ҳам тузалса).  Шундай экан,  фарзандларнинг соғ саломат туғилиши Аллоҳнинг неъматидир. 

Солиҳ, сенга итоат этадиган, сендан одоб ўрганадиган,  келажаги Аллоҳ иродасига боғлиқ бўлсада сени севадиган ўғил сенга ҳурмат келтиради. 

Яна шундай фарзандлар борки, олдингда исми айтилса аламдан титраб кетасан.

Мана шунақа фарзандидан куйган оталардан бири менга:

- Агар ўғлим ўлса байрам қиламан, деган эди.

Бу ноқобил фарзанд отасига шунчалар кўп азият етказган, кўнглини ранжитган, қалбини пароканда қилган эканки, ота бечора ўғли ўлимини байрам ҳисоблаяпти.

Солиҳ фарзанд учун Аллоҳ таолога такрор такрор шукр қилиш лозим.

У: «Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин бирор кишига муяссар бўлмайдиган мулкни ҳадя этгин. Албатта, сен кўплаб атоларни бергувчисан», деди.

(Сод, 35).

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Оталарга: ўғил қизимизни бизга итоаткор, гўзал муомалотли, раҳмат етказадиган бўлишини истасак, уларга ёшлигидан иймонни, ҳар бир ишни кўриб турувчи ва яхшиликка мукофот ёмонликка жазо бергувчи Зот борлигини ўргатиб, қалбига сингдириб қўйиш лозим. 

Фарзандимиз, кўз қувончимиз касал бўлса ўрнига касал бўлишга, керак бўлса ўрнига ўлишга тайёрмиз, деймиз. Аммо шу фарзандимизга иймонни ўргатмасак, ҳаром ҳаришдан ҳазар қилишни англатмасак дўзахда ёнишини унутиб қўймаяпмизмикан?

Унутмайлик ўзимиз эккан уруғни ҳосилини ҳам ўзимиз йиғамиз

«Эй имон келтирганлар! Ўзингиз ва аҳлингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлган олов (дўзах)дан асранг».

(Таҳрим, 6).

Фарзандларга: Фарзандларингиз сизга чиройли муомала қилиши, айтганингизга бўйсуниши, кўз қувончи бўлишини истасангиз......ота онангизга яхшилик қилинг, исёну гирён қила кўрманг.

Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам: "Ота онангизга яхшилик қилинглар, шунда фарзандларингиз сизга ҳам яхшилик қилишади", деб айтганлар.

Ҳоким ривояти.

Унутманг, ота онангизга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз сизга ҳам худди шундай муомала қилишади. Бунга озгина вақт керак халос.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

Manba: azon.uz

Киритилди: 04:30 27.09.2020. Ўқилди: 9083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!