Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарзанди билан уйсиз қолган сардобалик аёлнинг муаммоси қачон ҳал бўлади?

Фарзанди билан уйсиз қолган сардобалик аёлнинг муаммоси қачон ҳал бўлади?

Бироз аввал Азиза Умарова ўз Телеграм каналида фарзанди билан уйсиз қолган сардобалик Дилдорахон ҳақида ёзиб қолдирганди. Уларни ҳеч қаердан топа олмаётгани, телефони хизмат доира экани, Телеграм профили ўчирилгани сабабли улардан хавотир олаётганини билдирди. Блогер Хушнуд Худойбердиев эса бу ҳолат бўйича маълумот берди.

"Бу постни ўқиб, мен ҳам хавотир олдим, албатта. Сирдарёда эканлигимиздан фойдаланиб, вилоят ҳокимлиги масъулларидан Дилдорахонни топиб беришларини, шахсан ўзим гаплашиб, овозларини эшитсамгина кўнглим хотиржам бўлишини айтдим. Тез орада боғлаб беришди.

Дилдорахон билан гаплашдим, муаммоларини тингладим.

Вазият қисқача қуйидагича экан:

Дилдорахон онаси ва фарзанди билан бирга тоғасининг оиласи билан ёнма-ён яшашган. Сув тошқинидан талафот кўрилгач, тоғасининг оиласи учун уй ҳамда 40 млн сўм берилган. Онаси учун эса 40 млн сўм берилган.

Дилдорахоннинг ўзини айтишича, онасига ҳам уй берилса бўлди, “бошқа шикоятим йўқ, онам билан бирга яшардик” деди.

Шундан сўнг, бу масала бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Анвар Каримов билан гаплашдим. Анвар аканинг айтишича, Дилдорахоннинг онаси учун ҳам уй ажратилган, рўйхатга киритилган, Худо хоҳласа 15 ноябргача қурилиш ишлари тугаса, уй топширилади. Ҳаттоки агар келгусида зарурият туғилса, Дилдорахоннинг ўзига ҳам ҳокимият балансидаги уйлардан бирини фойдаланиш учун топширишни таклиф қилишган.

Хулоса:

1. Дилдорахон соғ-омон, ҳеч бир кор-ҳол бўлмаган, ўзим гаплашдим;

2. Дилдорахоннинг ўзи сўраган онаси учун уй 15 ноябрга қадар топширилади", – деб ёзди у.
 

Киритилди: 17:57 20.10.2020. Ўқилди: 1644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!