Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонадаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Фарғонадаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Жорий йилнинг 11 апрель куни соат 06:25 да Фарғона вилояти Қувасой шахар ФВБ навбатчи-диспетчерлик хизматига, Қувасой шахар, Зийнат МФЙ, Азизов кўчасида яшовчи фуқаро И.А нинг хонадонида чақнаш содир бўлганлиги бўйича 101 қисқа рақамига хабар келиб тушган. Олинган хабарга кўра  ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига жалб этилиб экипаж томонидан  қутқарув ишлари амалга оширилган. 
Ушбу хонадон шаҳар ФВБ 6-ЁҚҚ қутқарувчиси оддий аскар В.Х томонидан 2021 йил 10 февраль куни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан йўриқномадан ўтказилиб, махсус дафтарга имзо қўйдириш йўли билан таништирилган.
Воқеа жойида ўрганувлар натижасида, чақнаш газ ва ҳаво аралашмаси натижасида содир бўлганлиги аниқланди. Таъкидлаш жоизки, хонадон табиий газдан қарздорлиги сабабли тармоқдан узиб қўйилганлигига қарамай, фуқаро А.И томонидан ўзбошимчалик билан резина шланг орқали ёнғин ва техника хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ҳолда ноқонуний улаб олинганлиги маълум бўлди. 
Натижада хонадон эгаси газ-ҳаво аралашмаси чақнаши оқибатида турли хил  даражадаги қуйиш тан жарохатлари олган ҳамда даволаниш учун шифохонага ётқизилди.
Холат юзасидан масъул мутасадди ташкилотлар томонидан бинонинг фойдаланишга яроқлилиги ҳолати ўрганилмоқда. Чақнаш бинонинг 4 қаватида содир бўлганлиги сабабли, қўшни 16 та хонадонда яшовчи 36 нафар фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бартараф этиш ишлари якунига қадар, яқин қариндошлариникига вақтинча кўчирилди.
Холат бўйича терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:30 12.04.2021. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!