Бугун 21 январь, 2020 йил, сешанба

O'ZB

Фарғонада ЙПХ инспектори ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизди. Нега? (ВИДЕО)

Фарғонада ЙПХ инспектори ўқитувчини ерга йиқитиб, мажбурлаб машинага ўтқизди.  Нега? (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва фуқаро иштирокида юз берган ҳолат тасвирланган видео тарқалди. Унда ЙПХ ходими йигитни ерга йиқитиб, автомобилга ўтқизмоқчи бўлгани акс этган.

ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматининг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудидаги ҳарбий полигонда 2020 йилнинг 11 январь куни 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилаётган кунда юз берган.

Тадбир сабабли «Фарғона—Чимён» йўли ЙПХ ходимлари томонидан ёпилган вақтида Фарғона тумани Оқбилол қишлоғидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларини полигондаги тадбирга ўқитувчилар ҳамроҳлигида автобусда олиб келинган.

Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори И.Одилов мактаб ўқитувчиларига тадбир сабабли йўл ёпилганлигини, раҳбарлардан руҳсат сўраш кераклигини айтган. Ўқитувчи эса «менда рухсатнома бор, ўтишим керак» деб, инспекторга қўпол муомала қилган ва инспектор билан мактаб ўқитувчиси ўртасида келишмовчилик келиб чиққан.

Бирламчи маълумотга кўра мактаб ўқитувчиси ЙПХ ходимини ҳақорат қилганлиги учун ходим уни ерга йиқитиб, патрул автомобилига ўтқизмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ томонидан назоратга олиниб, айни пайтда хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:46 14.01.2020. Ўқилди: 1769 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!