Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада уйини бузганлардан ҳақини талаб қилган ногироннинг 15 суткага қамалгани ростми?

Фарғонада уйини бузганлардан ҳақини талаб қилган ногироннинг 15 суткага қамалгани ростми?

2019 йилнинг 16 октябрь куни «sizdantelegram» ижтимоий тармоғида  “ФАРҒОНА – “Уйини бузганлардан ҳақини талаб қилган ногирон 15 суткага қамалди” номи остида эълон қилинган хабар Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, хабарда қайд этилган Олтиариқ туманидаги “Қаҳрамон” маҳалла фуқаролар йиғини, Истиқлол кўчасида яшовчи 40 ёшли фуқаро ўтган бир йил давомида ҳеч қандай маъмурий жавобгарликка тортилмаган.

ИИБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълумотларни тарқатаётганда ахборотлар текширилганлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраб қоламиз. Боиси улар орасида тасдиқланмаган, ёлғон хабарлар ҳам мавжуд бўлиши мумкин.

Киритилди: 16:28 17.10.2019. Ўқилди: 2002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!