Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада тиббиёт бирлашмасига кутиш зали қуриб беришини айтган тадбиркорнинг асл нияти фош бўлди

Фарғонада тиббиёт бирлашмасига кутиш зали қуриб беришини айтган тадбиркорнинг асл нияти фош бўлди

2020 йил 8 август куни телеграмм ижтимоий тармоғида “Тиббиёт бирлашмасига ҳомийлик асосида кутиш зали қуриб бермоқчиман, аммо...” номли мурожаат эълон қилинди.  Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси эса ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилди.

"Мурожаатчи худди шу масалада прокуратура органларига ҳам ариза йўллаган бўлиб, вилоят прокуратурасининг 2020 йил 23 июнь кунидаги талабномасига асосан Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг  тегишли мутахассислари масалани жойида ўргандилар.
Мурожаат эгаси телеграм тармоғида гўё ўзини тиббиёт бирлашмасига кутиш зали қуриб бермоқчи бўлаётган ҳомийдек кўрсатиб, ўқувчиларнинг фикрини чалғитишга уринган. Аммо унинг бу эзгу иши орқасида бошқа  шахсий мақсадлар ётибди. Аслида тиббиёт бирлашмаси ичига кутиш зали қуриш билан бирга, унинг ёнида маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, ошхона ёки  савдо дўкони ташкил қилиш нияти бор.
Тадбиркорга туман тиббиёт бирлашмаси рахбарияти бир неча бор кутиш залини қуриб битқазилишига хеч қандай қаршилик билдирилмаслиги, аксинча тезроқ битқазиб эл-халқни розилигини олиши тарафдори эканлигини билдирган. Лекин тадбиркор кутиш залини битириш ўрнига қўшимча ўзини шахсий манфаати йўлида қурилиш ишлари учун ноқонуний ер ажратиб бу ерда ошхона, савдо шахобчалри қуриш ниятида. Тадбиркорнинг бу харакатлари учун ер ажратилмаслиги, бундай масалалар белигланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кўриб чиқилиши тўғрисида тушунтириш такроран берилди".

Киритилди: 15:16 09.08.2020. Ўқилди: 5424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!