Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада ОИТС касаллигига чалинганини билиб, эркаклар билан яқин муносабатга киришган аёлга суд ҳукми ўқилди

Фарғонада ОИТС касаллигига чалинганини билиб, эркаклар билан яқин муносабатга киришган аёлга суд ҳукми ўқилди

Эндигина 28 ёшни қаршилаган судланувчи Назокат Солиева (исм-шарифлар шартли ўзгартирилган) ўзида ОИВ инфекцияси аниқланганини билиб, ушбу касалликни юқтириш хавфи остида қолдириш ёки юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида расмий огоҳлантирилишига қарамай, ОИВ инфекцияси билан касалланганлигини айтмасдан, ҳимоя воситаларидан фойдаланмай 2022 йилнинг март ойида Х.Каримов билан, 2022 йилнинг апрел ойида Ж.Абдулазизов, А.Мухаммаджонов ва М.Мелиқўзиевлар билан жинсий алоқада бўлиб, ОИВ инфекциясини уларга юқтириш хавфи остида қолдирган.

Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш учун жавобгарлик амалдаги Жиноят кодексининг 113-моддасида назарда тутилган. Била туриб шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ўзида ОИТС касаллиги борлигини билган шахс томонидан жабрланувчининг шундай касалликка чалиниши мумкин бўлган турли ҳаракатлар содир этишидан иборат бўлади. Юқтириш хавфи остида қолдириш айбдор томонидан жабрланувчига тегишли шароитларда касалликни юқтириш мумкин бўлган шундай ҳаракатлар содир этилишини назарда тутадики, бунда касаллик фақат тасодифий ҳолатлар ёки жабрланувчи ўзига юқтирмаслик учун кўрган чоралар туфайлигина юқмаслиги мумкин. Бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари ҳар хил.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида"ги қарорининг 3-бандида, "жиноят кодексининг 8, 54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши - ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти тажовуз объекти (инсон ҳаёти ва соғлиғи, мулк, жамоат хавфсизлиги ва ҳ.к.), айб шакли, жиноий қилмишнинг қонунда қайси тоифага (ЖК 15-моддаси) киритилганлиги билан белгиланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси қилмиш содир этилиши ҳолатлари (жиноий ниятнинг амалга оширилганлиги даражаси ва босқичлари жиноятни содир этиш усули, зарар миқдори ёки келиб чиққан оқибатлар оғирлиги, иштирокчиликда содир этилган жиноятда судланувчининг роли) билан белгиланиши тўғрисида тушунтириш берилган.

Суд Н.Солиевага нисбатан юқоридаги енгиллаштирувчи ҳолатларни, шунингдек, жиноят натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмагани, жабрланувчиларга нисбатан ОИВ касаллиги юқмаганлиги, уларнинг даъвоси йўқлиги ва жазо масаласида енгиллик бериш ҳақидаги фикрларини инобатга олиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Нодиржон Раимқулов, Фарғона вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Киритилди: 14:35 10.06.2022. Ўқилди: 4661 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!