Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада "Наврўз" сайлида талончилик содир бўлди

Фарғонада "Наврўз" сайлида талончилик содир бўлди

Фарғона вилояти. 2021 йилнинг 21 март куни номаълум шахслар Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри марказидаги истироҳат боғида халқ сайлини томоша қилаётган маст ҳолатдаги 31 ёшли Абдурашид С.,нинг қўлларини орқага қайириб, соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, чўнтагидаги нархи 150 000 сўмлик “Artel ” русумли телефон аппарати ва 260 000 сўм пулларини талончилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан қочиб кетганлар. 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 37 ёшли Озодхўжа А., ва 34 ёшли Бобоназар У.,лар маст ҳолатда содир этганликлари, 260 000 сўм пулга спиртли ичимлик сотиб олганликлари аниқланиб, “Artel ” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Озодхўжа А., ва Бобоназар У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Киритилди: 11:50 23.03.2021. Ўқилди: 3473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!