Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада миллий гвардия ходими 26 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди (ФОТО)

Фарғонада миллий гвардия ходими 26 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди (ФОТО)

Фарғона туманида миллий гвардия ҳарбий хизматчи С.Ш. 2 апрель куни хизмат юзасидан «Фарғона-Водил» йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, пиёдалар ўтиш учун белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Б.Н.ни уриб юборди.

Миллий гвардия ахборотига кўра, ҳодисадан сўнг ходим ўз автомашинасида жабрланувчини РШТЁИМ Фарғона шаҳар филиалига олиб борган. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Фарғонада миллий гвардия ходими 26 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди (ФОТО)

Фарғонада миллий гвардия ходими 26 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди (ФОТО)

Ҳолат юзасидан жиноят иши очилганича йўқ. Фарғона вилояти ҳарбий прокуратураси тергов олди ҳаракатларини олиб бормоқда.

«УАЗ Пикап» русумли автомашина Миллий гвардиянинг  Фарғона вилояти бошқармасига тегишли. Машина прокуратура ихтиёрига топширилган.

Фарғонада миллий гвардия ходими 26 ёшли эркакнинг умрига зомин бўлди (ФОТО)

Kun.uz манбасига кўра, 26 ёшда бўлган марҳумнинг бир нафар фарзанди етим қолди.

Киритилди: 23:53 02.04.2021. Ўқилди: 5797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!