Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Фарғонада кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Бугун, соат 15:45 дақиқа ўтганда Марғилон шаҳар ФВБ қисм диспетчерлик хизматига Марғилон шаҳар Чилонзор МФЙ Тинчлик кўчаси 157-кўп қаватли уйнинг ертўла қисмида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига соат 15: 50 дақиқа ўтганда етиб борган. Соат 15:51 дақиқа ўтганда ёнғин қуршаб олинган ва соат 15:53 дақиқа ўтганда ёнғин бартараф қилинган.

Ёнғин натижасида кўп қаватли уйнинг 1-подезди тутун билан тўлган ва шу подезда жойлашган хонадонларда яшовчи 1956 йилда туғилган Муротова Мавлудахон, 1930 йилда туғилган Исмоилова Қорияхон, 1999 йилда туғилган Халилова Гулирано ва 2000 йилда туғилган Мавлонова Гулбаҳорлар 7-ЁҚҚ қутқарувчилари томонидан хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Киритилди: 21:48 01.01.2022. Ўқилди: 2363 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!