Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фарғонада имконияти чекланган қизни калтаклаган аёл узр сўради. У 5 йилгача қамалиши мумкин

Фарғонада имконияти чекланган қизни калтаклаган аёл узр сўради. У 5 йилгача қамалиши мумкин

Бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда ногирон қизнинг калтаклангани акс этган видеолавҳа тарқалган ва мазкур ҳолат кенг жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Маълум бўлишича, 28 ёшли Мумтозбегим Дониёрова ўзининг ногирон онасига қараб туришини айтиб, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 24 яшар 2-гуруҳ ногирони бўлган Моҳизода исмли қизни олиб келган.

Видеолавҳада тасвирланган ҳолат бўйича берилган маълумотга кўра, аёл онасига етарлича қарамаганлиги, шунингдек, ўғирликда айблаб жабрланувчига тазйиқ ўтказган ва унга тан жароҳати етказган.

Айтилишича, ногирон қизнинг оила аъзолари аввалро уни Қўқон шаҳридаги бозорларнинг бирида йўқотиб қўяди. Сўнг уни 10 кун давомида қидириб, Кар-соқовлар жамиятига ҳам мурожаат қилади. Бу пайтда эса Мумтозбегим Дониёрова уни онамга қарайсан деб ўз хонадонига олиб келади.

Шу билан бирга ижтимоий тармоқларда тарқалган қизнинг ҳомиладор эканлиги ва калтакланганидан сўнг ҳомиласидан айрилгани ҳақидаги маълумот жабрланувчининг онаси томонидан рад этилди.

Ўз навбатида Мумтозбегим Дониёрова Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланмоқда. Шунингдек, у муқаддам ЎзРЖКнинг қатор моддалари билан судланганлиги маълум қилинди. Мумтозбегим Дониёрова айни пайтда қилган ишидан пушаймон эканлигини айтиб, жабрланувчи ва унинг оила аъзоларидан кечирим сўраган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, Мумтозбегим Дониёровага нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. У 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Киритилди: 12:42 04.06.2021. Ўқилди: 3107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!