Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фарғонада ҳомиладор аёл 16-марта фирибгарликка қўл урди

Фарғонада ҳомиладор аёл 16-марта фирибгарликка қўл урди

Аёл деганда энг аввало она ҳаёлимизга келади. Аёл – гўзаллик тимсоли. Жамиятда аёллар томонидан жиноят содир этилганда ўзгача муносабат билдирамиз. Чунки, муштипар дея аталадиган аёлнинг ижтимоий хавфли қилмишни содир этишини ўзи бу фавқулодда ҳолатдир. Бироқ, аёллар томонидан ҳам кўплаб жиноятлар содир этилиб турилади. Масаланинг жиддий томони жиноят кўчасига кирган аёл киши томонидан қайта-қайта жиноятлар содир этилишидир. М.Б. 26 ёшида “Фирибгар” лик жиноятини илк маротаба содир этади. Унга суд томонидан аёллиги инобатга олиниб, имконият берилади. Афсуски, бу имкониятдан М.Буранова ўзига тегишли хулоса чиқармасдан жиноят содир этишдан тўхтамай, фирибгарликни ўзига касб қилиб олади.

М.Б. 38 ёшида 16 маротаба суднинг қора курсисига ўтиришга улгирди. Бундан аввал у содир этган фирибгарлик жиноятлари учун 15 маротаба судланган.

Бу сафар у 2020 йил 25 март куни Тошлоқ тумани “Деҳқон бозори”да савдо қилаётган Г.Саидованинг ёнига келиб, унга тилла занжир сотмоқчи эканлигини, тилла занжирининг қиймати 3.200.000 сўм эканлигини айтади. Шундан сўнг у Г.Саидовага тилла занжир кўрсатади. Г.Саидовага тилла занжир маъқул келади ва у тилла занжирни сотиб олиш ҳақида турмуш ўртоғи Р.Саидовга айтади. Р.Саидов М.Б.даги тилла занжирни кўриб, турмуш ўртоғига тилла занжирни сотиб олишини билдирганда, М.Б. уларни алдаб, тилла занжирни мисдан тайёрланган занжирга алмаштириб қўйиб, занжирни Г.Саидовага бериб, турмуш ўртоғи Р.Саидов билан яшаш хонадонига бориб, тилла занжир учун 3.200.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинган ва  пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Г.Саидовадан М.Б. сотиб кетган мисдан тайёрланган занжир ашёвий далил тариқасида олинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман суди томонидан жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан М.Б.га нисбатан тўпланган жиноий иш материали кўриб чиқилди.

Суд, суд мажлисида аниқланган ҳолатларни муҳокама қилиб, судланувчи М.Бурановага жазо тайинлашда, оилавий шароитини, қарамоғида беш нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида ҳомиладорлигини, айбига иқрор ва пушаймонлигини, етказилган зарар ўрни бартараф қилинганлигини инобатга олиб, унга нисбатан модда санкциясида назарда тутилган жарима жазосининг энг кам қисмидан ҳам камроқ жарима жазоси тайинлашни ҳамда жиноятни ўзига нисбатан муқаддам чиқарилган суд ҳукми билан тайинланган ва ўталмаган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатини тўлиқ қўшишни ва ҳукмнинг тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ижросини М.Х.Буранованинг 2019 йил 4 июль куни туғилган вояга етмаган фарзанди уч ёшга тўлгунига қадар 2022 йил 4 июль кунига қадар кечиктиришни лозим деб топди.

Суд мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларини аниқлаш бўйича ишдаги тўпланган материаллар ва судда аниқланган ҳолатлар ўрганилганида, судланувчи яшаш жойидаги Наманган шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, маҳалла фуқаролар йиғини, маҳалла фаоллари ҳамда профилактика инспекторлари томонидан Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи хотин-қизлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича мунтазам равишда ҳуқуқий тушинтириш ҳамда тарбиявий ишлар олиб борилмаганлиги, муқаддам жиноят содир этган шахслар жумладан аёлларни қонунларга риоя қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг қайта жиноят содир этишини олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмаганлиги, муқаддам жиноят содир этиб жазо ўтаётган аёлларнинг фаровон турмуш тарзига реабилитация қилиб бориш йўлга қўйилмаганлиги ва уларнинг турмуш тарзи назоратга олинмаганлиги ҳамда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлари белгиланмаганлиги, профилактик тадбирлар ўтказилиб, жамоатчилик таъсири ўрнатилмаганлиги суд томонидан жиноятнинг содир этилиш сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар сифатида баҳоланиб, мазкур ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида Наманган шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасига хусусий ажрим чиқарилиб, муносабат билдирилди.

Бизнинг жамиятда аёлларни ўрни ўзгача, уларни нозик ҳилқа деб, бошқача муносабатда бўламиз. Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида аёллар томонидан турли хилдаги жиноятларнинг содир этилаётгани ҳақида кўплаб мақолалар эълон қилиниб келинмоқда. Судларни вазифаси фақат жазо тайинлаш ёки содир этилган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларга тайинланаётган жазоларни ошкор қилиш орқали айрим шахсларни изза қилиш эмас албатта. Мақсад, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни келгусида содир этилишини олдини олиш ва профилактика қилишдан иборатдир.

 

Ҳ.Омонов,

Жиноят ишлари бўйича

Тошлоқ туман судининг судья ёрдамчиси

Киритилди: 15:59 03.08.2020. Ўқилди: 3314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!