Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада фожиа: икки оиладан 6 киши ҳалок бўлди, 4 нафари оғир аҳволда

Фарғонада фожиа: икки оиладан 6 киши ҳалок бўлди, 4 нафари оғир аҳволда

Бугун, 11 май куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва олдинда турган вазифаларни келишиб олиш юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилди.

Видеоалоқа орқали вилоятдаги шаҳар ва туманлар студиялари ҳам уланган йиғилишда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Олим Саидов, вилоят сектор раҳбарлари, вилоятдаги бевосита масалага тааллуқли бўлган идора, ташкилот раҳбарлари, шаҳар-туман секторлари, Андижон, Наманган вилояти ҳокимлари ўринбосарлари ва бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда куни кеча вилоятнинг Ёзёвон тумани ҳудудидан ўтган А-373 халқаро аҳамиятдаги йўлда содир этилган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 6 нафар фуқаро – икки оила вакиллари вафот этганлиги ва 4 нафар фуқаро туман шифохонасининг жонлаштириш бўлимида ҳаёт учун кураш олиб бораётганлиги маълум қилинди.

Шундан келиб чиқиб водий вилоятларини боғловчи А-373 йўналишидаги йўл белгилари, бетон тўсиқлар, йўл ёритгичларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, водий вилоятлари тўлиқ ўрганиб чиқилиши таъкидлаб ўтилди. 

Йиғилишда мутасаддиларга катта йўл қисмларини асфальт қилиш билан бирга ички йўллар хусусан, пиёда йўлакчалари, велосипедчиларнинг ҳаракатланиши учун шароитлар яратилиши, бундан ташқари йўлларни ётиқ чизиқлар, нур қайтаргичлар орқали ёритиш масаласини ҳам кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

Киритилди: 15:26 11.05.2021. Ўқилди: 6080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!