Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Фарғонада эркак хотини алимент тўламагани учун устидан арз қилди

Фарғонада эркак хотини алимент тўламагани учун устидан арз қилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида эркак хотини алимент тўламагани учун устидан арз қилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизматига таяниб, “Дарё” хабар берди.

Келтирилишича, Олтиариқ туманида яшовчи фуқаро М.М. (эркак) томонидан собиқ турмуш ўртоғи Х.Ҳ. (аёл)га нисбатан алимент ундириш юзасидан судга мурожаат этилган.

Суднинг 11 апрель кунги ижро ҳужжатига асосан, онадан икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун даромадининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бироқ аёл мазкур мажбуриятдан қасддан бўйин товлаган ва яшириниб юришга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирув тадбирлари ўтказилиб, Х.Ҳ. бошқа вилоятда аниқланган ва ушланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси — “Вояга етмаган болаларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш” билан иш қўзғатилиб, материаллар судга тақдим этилган.

Суд мажлисида аёл 22 363 310 сўм миқдоридаги алимент қарздорлигини тан олган бўлса-да, уни тўлашдан бош тортган. Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда, Жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман суди томонидан унга нисбатан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Киритилди: 22:04 13.05.2025. Ўқилди: 383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!