Фарғонада чегарачилар бир кишини ураётгани (ва уриш давомида сўкаётгани) акс этган видео тарқалиб кетди.
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизматининг маълум қилишича, калтак еганларнинг ўзи аввалига провокация қилган, чегарачиларни босиб кетишга уринган, камига уларни ҳақорат қилган. Боз устига, ДХХ Чегара қўшинларидан маълум қилишларича, улар (калтак еганлар икки киши экани айтилмоқда) — контрабандист, аввал ҳам бир неча бор маҳсулотларни чегарадан ноқонуний олиб ўтиш вақтида қўлга тушган.
Шунга қарамай, ДХХ Чегара қўшинлари матбуот хизматининг алоҳида таъкидлашича, чегарачиларнинг фуқароларга нисбатан хатти-ҳаракатларини баҳолаш бўйича хизмат текшируви олиб борилмоқда.