Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фарғонада антиқа фирибгарлик: "кўршапалак уяси" эвазига 15 300 доллар

Фарғонада антиқа фирибгарлик: "кўршапалак уяси" эвазига 15 300 доллар

Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғида яшовчи фуқаро М.Б. ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, қўқонлик Ш.М. уни алдаб 15 300 долларини қўлга киритганини маълум қилди. Бу ҳақда Дарё мухбири хабар бермоқда.

Аризада қайд этилишича, 2018 йилнинг октябрида Қўқон шаҳрида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.М. кўршапалак уяси саратон касалига даво эканлигини айтиб, унинг яшаш хонадонига елим идишга ўралган нарсани олиб келган. Уни алдаб, қурилиш материалидан ишланган нарсани кўршапалак уяси деб берган. Эвазига унинг 15 300 доллар (125 583 012 сўм) пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Терговга қадар текширув даврида тўпланган ҳужжатларга кўра, фуқаро Ш.М.нинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми а бандида (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) кўрсатилган жиноят аломатлари борлиги аниқланди. Унга нисбатан мазкур модда билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари тугатилиб, иш судга юборилди.

Киритилди: 13:38 16.04.2019. Ўқилди: 3835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!