Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Фарғона вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Фарғона вилоятида сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқарган АЁҚШга нисбатан чора кўрилди

Ўзэнергоинспекция Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида “F. N. B.” МЧЖга қарашли АЁҚШда Ai-80 маркали автобензиндан намуналар олиниб, лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу қоидабузарликлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг 940-сонли Қонунининг 43-моддасига асосан реализация қилинган нефть маҳсулоти қийматининг 50 фоизи миқдорида 17,6 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

1️⃣ Қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШда аниқланган қолдиқ сақланаётган сифатсиз нефть маҳсулотларини сотувга чиқармаслик ва сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.

Киритилди: 18:16 07.10.2025. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!