Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фантастик хотирага эга аёл

Фантастик хотирага эга аёл

Америкалик Жилл Прайс каби кучли хотирага эга бўлишни ҳар бир мактаб ўқувчиси ёки талаба орзу қилса бўлади.

Гап шундаки, 42 ёшли аёл болалигидан бошидан ўтказган барча воқеа ва ҳодисаларни жуда яхши эслаб қолган. Жумладан, агар ундан 20 йил илгари худди шу бугун тушдан сўнг ким билан учрашганини сўрашса, иккиланмай беш дақиқа илгари содир бўлганидек барча тафсилотлари билан айтиб беради. Калифорния университети олимлари бу касалликка гипертиместик синдром, яъни грекча «кучли хотира» дея ном беришди. Аммо Жилл бу каби хотирага эга бўлган ёлғиз одам эмас экан. Жаҳонда бу хусусиятга эга яна беш киши бор экан. Тиббиётчи олимлар уларни ўзаро боғлаб турган айрим жиҳатларни аниқлашди. «Юқори хотира»га эга инсонларнинг барчаси чапақай бўлиб, телевизион кўрсатувларни коллекция қилишади. Жилл Прайс эса ҳаётида содир бўлган ёмон воқеаларни унутолмай узоқ вақт депрессия ҳолатига тушиб қолгани борасида китоб ёзишга киришган.

Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади

Киритилди: 03:30 05.07.2020. Ўқилди: 3278 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!