Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Фаластинга қурол сотган депутат 10 йилга ҳукм қилинди

Фаластинга қурол сотган депутат 10 йилга ҳукм қилинди

Иордания суди мамлакат парламентининг собиқ депутати Имад ал-Адуонни 10 йилга ҳукм қилди. У қуролларни Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига олиб ўтган.

Исроил чегарачилари депутатни 2023 йил апрелида “Қирол Ҳусайн кўприги” деб номланувчи Алленби чегара пунктида контрабанда олтин ва қуроллар билан ҳибсга олишган. Иорданиялик депутатнинг машинасидан у Фаластинга етказмоқчи бўлган 137 дона ўқотар қурол топилди.

Тергов давомида маълум бўлишича, собиқ депутат 2022 йил февралидан буён дипломатик паспортидан фойдаланган ҳолда 12 маротаба контрабанда амалиётини амалга оширган. Ал-Адуон қуроллардан ташқари ҳайвонлар, қушлар, электрон сигареталар ва олтинларни Ғарбий Соҳилга олиб ўтган.

Исроилда ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, у Иорданияга экстрадиция қилинди. Иордания Давлат хавфсизлик суди прокурори собиқ депутатга қарши айблов эълон қилди.

Кейинроқ суд уни 10 йилга ҳукм қилди.

Киритилди: 16:52 21.11.2024. Ўқилди: 1093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!