Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

FaceApp’ни қўйинг, ундан ҳам зўри чиқди!

FaceApp’ни қўйинг, ундан ҳам зўри чиқди!

Кейинги кунларда кишининг «кексайган» қиёфасини ясаб берувчи FaceApp иловаси бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ўта оммалашди. Бироқ унинг ортидан айни ўшанга ўхшаш, аммо янада қизиқ бошқа сервис «кучаймоқда».

Янги сервис AI Portraits Art деб номланади ва у кишининг қиёфасини «қадимий» шаклга келтириб беради. Яъни, юзингиз ўрта асрлардаги, Уйғониш давридаги буюк портретнавис рассомлар картиналари услубида ўзгача тус олади.

AI Portraits Art иккита нейрон тармоқли технология билан ишлайди ва улардан бири юзни таниш учун масъул. Иккинчиси эса нақ 45 мингдан ошиқ картина асосида «ўргатилган» сунъий онг бўлиб, фотосуратларга бадиий эффект беради. Натижада портретингиз гўйки сизнинг ўрта асрлардаги қиёфангиздек бўлиб чиқади.

Мазкур сервисдан фойдаланиш учун aiportraits.com сайтига кириш ва суратни юклаш керак. Ўзининг «қадимий портретини чиздириш»га талабгорлар кўплиги боис, баъзида бу сайт сал қийинроқ очилиши мумкин. Лекин суратни қайта ишлаш учун унга бир неча сония кифоя қилади.

Manba: terabayt. uz

 

Киритилди: 08:00 20.07.2019. Ўқилди: 3656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!