Европанинг энг кучли футбол клублари янги, 20 та жамоадан иборат, Суперлигани шакллантиришга умид қилишмоқда.
Дастлабки 15 жамоа рўйхатдан ўтиш учун 3,5 миллиард евро (4,2 миллиард доллар) ажратишга тайёр. Аммо «Манчестер Юнайтед», «Ювентус» ва «Реал» каби жамоаларни йўқотиш, Европанинг миллий чемпионатлари ғолибларини бир-бирига қарши қўядиган, бой Чемпионлар Лигаси обрўйига путур етказади. Миллий федерациялар бу ҳаракатни қўполлик деб аташди.