Германия ва Британия АҚШнинг хавфсизликка бўлган мажбуриятларига шубҳалар кучайиб бораётган бир пайтда, ўзаро мудофаа шартномаси имзолашга тайёрланмоқда. Бу Россиянинг Украинадаги агрессияси фонида юз бермоқда.
18 июль куни Лондонда Германия канцлери Фридрих Мерц ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолайди. У қуролли ҳужум бўлган тақдирда ўзаро ёрдамни назарда тутади.
Bloomberg’га кўра, бу келишув НАТО мажбуриятларини алмаштирмайди, аммо Берлин ва Лондоннинг Дональд Трамп маъмурияти НАТОдан чекиниши мумкинлигидан хавотирини кўрсатади.
Британия ҳукумати маълум қилишича, келишув доирасида 2000 км дан ортиқ масофага учадиган янги ракета тизими ишлаб чиқилади. Унинг етказиб берилиши келаси ўн йил ичида режалаштирилган.
Ҳамкорлик Европа ва Британия ҳарбий саноатига сармоялар жалб этиш, экспортни кенгайтириш ва янги қуроллар ишлаб чиқишни кўзда тутади. Бу жумладан Eurofighter Typhoon жанговор самолёти, Airbus A400M транспорт самолёти ва Boxer бронемашиналарига тааллуқли.
Германияда мудофаа масалалари айни пайтда жуда долзарб. Мамлакат ядровий қуролга эга эмас ва АҚШнинг “ядровий зонти”га боғлиқ. Шу сабабли Европа ўзининг мустақил сдерживающий потенциали ҳақида фикр юритмоқда.
Бундестагдаги ХДС/ХСС етакчиси Йенс Шпан шундай деди: «Кимда ядровий сдерживание имкони йўқ бўлса, у дунё сиёсатида пиёдага айланади».
У Европа “ядровий зонти” яратиш масаласини муҳокама қилишни ва Британия ҳамда Франциянинг бу борадаги роли ҳақида ўйлашни таклиф қилди. Бу ғояни Германия канцлери Мерц ҳам қўллаб-қувватлаган.