Европа Суперкубоги формати ва турнир ўтказиладиган жой ўзгариши мумкин.
Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси ғолиблари ўртасидаги анъанавий мусобақа кейинги мавсумда кенгайтирилиши ҳамда Европадан кўчирилиши мумкин, деб хабар бермоқда Тhe Telegraph.
Суперкубок Европадан ташқарида 4 та жамоа иштирокида ўтказиладиган турнирга айланиши мумкин. Эҳтимолий манзиллар — АҚШ ёки Яқин Шарқ.
УЕФА Суперкубок форматини ўзгартириш масаласини 2022 йилдаёқ кўтарганди. Иккита яримфинал ва битта финал ўйналадиган янги турнирда 4 та клуб иштирок этиши тахмин қилинмоқда.
Бироқ ҳозирча ЕЧЛ ва ЕЛ ғолибларидан ташқари яна қайси жамоалар турнирда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.