Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Европа Россия ва Туркия ўртасидаги яқинлашувдан хавотирда

Европа Россия ва Туркия ўртасидаги яқинлашувдан хавотирда

The Financial Times нашрининг ёзишича, номи ошкор этилмаган олти нафар Ғарб расмийси Россия президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг савдо ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятидан хавотир билдирган.

Газета манбасининг қайд этишича, 5 август куни Сочидаги давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг Европа Иттифоқи Туркия-Россия муносабатларини яқиндан кузатишни бошлаган. Бошқа бир суҳбатдошнинг айтишича, ЕИ Анқарани уларнинг ташвишларига эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда.

The Financial Times нашрининг эслатишича, Вашингтон Россия билан дўстлик хавфи ҳақида бир неча бор огоҳлантирган. Унинг таъкидлашича, Россия Федерациясига чекловлардан қочишга ёрдам берадиган давлатлар "иккинчи даражали санкциялар"га дуч келишади.

Киритилди: 18:28 07.08.2022. Ўқилди: 3704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!