Европа Лигасининг чорак финал дастлабки баҳслари 8 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.
УЕФА мазкур ўйинлар якунларига кўра ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Даъвогарлар билан танишинг:
- Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед») — «Гранада»га қарши ўйинда (2:0) 1 гол ва 83% узатмалар аниқлиги;
- Херар Морено («Вильярреал») — «Динамо Загреб»га қарши баҳсда (1:0) битта гол;
- Томаш Голеш («Славия») — «Арсенал»га қарши беллашувда (1:1) 1 гол ва 87% узатмалар аниқлиги;
- Пау Лопес («Рома») — «Аякс»га қарши учрашувда (2:1) 8 та сейв ва 74% узатмалар аниқлиги.
Ғолиб номи 9 апрель куни эълон қилинади.
Европа Лигаси 1/4 финал ўйинлари видеошарҳини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.