Европа Иттифоқи республика расмийлари билан алоқаларини узиб, Грузия билан муносабатларида боши берк кўчага кириб қолди.
Бу ҳақда Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили Грузиянинг "Имеди" телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.
"Брюссел ўз қарорлари билан ўзини боши берк кўчага суриб қўйди, улар парламент мамлакат ва жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қонунлар қабул қилгани учун музокаралар ва мамлакат билан барча алоқалар тўхтатилди. Албатта, буни ортга қайтариш осон эмас. Парламент қонун қабул қилганда ва сиз уни бекор қилишни сўрасангиз, демократик мамлакатларда бундай бўлмайди", деди Боришховили. Унинг қўшимча қилишича, Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе Европа Иттифоқи раҳбарларини бир неча бор музокарага таклиф қилган, бироқ улар рад жавобини берган.