Европа етакчилари Зеленскийни Донбассдан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлмасликка чақирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
"Европанинг асосий мақсади президент Володимир Зеленскийни Вашингтон босими остида Донбассдан украиналик ҳарбийларни олиб чиқмасликка, шунингдек, Қўшма Штатларнинг ишончли хавфсизлик кафолатларисиз Россия билан ўт очишни тўхтатиш бўйича битимга рози бўлмасликка кўндиришдан иборат", дея ёзмоқда агентлик.