Нашрнинг ёзишича, Украинага ёрдам бериш бўйича ваъдаларга қарамай, европалик айрим етакчилар Киевга Қўшма Штатларсиз ҳаракат қилишдан кўра, Вашингтон билан алоқаларни тиклашни афзал кўришларини билдиришган.
"АҚШ билан, айниқса NATO доирасида, яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳимлиги борасида келишувга эришилди. Шунингдек, Европанинг қўшимча хавфсизлик кафолатларидаги иштироки Вашингтон билан ҳамкорликда ишлаб чиқилиши кераклиги борасида қатъий келишув мавжуд", – дея таъкидлади Европа Иттифоқи вакили.
Буюк Британия бош вазири ва NATO бош котиби Зеленскийни Оқ уй билан муносабатларни тиклаш йўлини топишга кўндиришга ҳаракат қилишяпти. Шу билан бирга, Стармер Трампни Европа тинчликпарвар кучлари Украинага юборилса, уларни қўллаб-қувватлашга ишонтиришни давом эттиряпти.