Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Европа аномал иссиқлик тўлқинидан азият чекмоқда

Европа аномал иссиқлик тўлқинидан азият чекмоқда

Европа бўйлаб аномал иссиқлик тўлқини тарқалди, баъзи ҳудудларда ҳарорат 40 даражага яқинлашмоқда.

Daily Mail хабарига қараганда, Франциянинг 14 шаҳрида аллақачон қизил хавф даражаси эълон қилинган. Парижда, тахминларга кўра, ҳаво ҳарорати 40 даражагача қизиши, Фрация шарқида эса қурғоқчилик дарёлар қуришига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, Испания ҳам Африкадан келган иссиқ тўлқинлар туфайли ғайритабиий жазирамадан азият чекмоқда. Мамлакатдаги ўнта автоном ҳукумат юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилган.

RTVE хабарига кўра, Андалусия, Кастилия-Ла-Манча, Каталония, Мадрид, Мурсиа, Валенсия, шунингдек, Балеар ороллари 40 даражадан ошиши мумкин бўлган об-ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантирилган.

Куннинг иссиқ пайтида қариялар ва болаларнинг ташқарига чиқишини тақиқлаган Римда ҳарорат 39 даражага етган. Италия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўнта шаҳарда об-ҳавонинг "қизил" хавф даражасини эълон қилган.

Ҳаво ҳарорати 32 даражани кўрсатаётган Нидерландияда эса гавжум пляжлар туфайли фуқаролар коронавирус тарқалиши хавфи ҳақида огоҳ этилган.

Таъкидланишича, Буюк Британия, Германия, Швейцария, Болгария ва Австриянинг бир қатор шаҳарларида ҳам ғайритабиий иссиқ ҳаво кузатилмоқда.

 

Киритилди: 20:15 04.08.2020. Ўқилди: 2796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!