Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Еврокомиссия Ғазо уруши туфайли Исроил экспортининг тахминан 5,8 млрд евролик қисмига таъсир қилувчи савдо келишувини тўхтатишни таклиф қилмоқда, аммо бу чора ҳозирда Европа Иттифоқи давлатлари томонидан қабул қилиниши учун етарлича қўллаб-қувватлангани йўқ.
"Ғазо секторида ҳар куни содир бўлаётган даҳшатли воқеалар тўхтатилиши шарт. Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, барча инсонпарварлик ёрдамларини чекловсиз етказиш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинган барча одамларни озод қилиш керак", — деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Кая Каллас Исроилнинг икки вазири, ўта ўнг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Безалел Смотричга, шунингдек, исроиллик “зўравон кўчиб борувчилар”га (Фаластин ерларига кириб бориб, ўрнашганлар) ва ҲАМАСнинг 10 нафар юқори мартабали аъзосига нисбатан санкциялар пакетини таклиф қилди, дея хабар бермоқда Reuters.
Урсула фон дер Ляйен томонидан илгари сурилган эркин савдо келишувларининг тўхтатилиши таклифи Европа Иттифоқи ҳукуматларининг кўпчилиги — ЕИ аҳолисининг 65 фоизини ташкил этувчи 27 аъзодан 15 тасининг қўллаб-қувватланиши зарур бўлади.