Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Евроиттифоқ Туркияда Еврокомиссия раҳбарига курси етишмай қолиши билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

Евроиттифоқ Туркияда Еврокомиссия раҳбарига курси етишмай қолиши билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди

Европа Конвенцияси протоколи Европа Кенгаши ва Еврокомиссия раҳбарларига тенг муносабатда бўлишни талаб қилади, деб таъкидлади Евроконвенция вакили Эрик Мамер, Анқарада Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен учун ўриндиқ етмай қолганига муносабат билдириб. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Ташриф одатий каналлар ёрдамида ва Евроиттифоқнинг Анқарадаги делегацияси иштирокида ташкил этилди. Коронавирус пандемияси сабабли бу сафар Европа Конвенцияси далолатномаси департаменти учрашувда қатнашмади.

«Еврокомиссия президенти бу ҳолатдан ҳайратга тушди, буни видеода ҳам кўриш мумкин. Лекин ҳайратланганига қарамай, у эътиборини далолатномаларга эмас, расмий масалаларга қаратди», — деди Мамер.

Унинг қўшимча қилишича, Еврокомиссия раҳбари жамоаси вазиятга изоҳ талаб қилиб учрашувни ташкиллаштирган Туркия томонига мурожаат қилди. Европа Комиссияси раҳбари учун далолатнома Европа Кенгаши раисиники билан бир хил, деб таъкидлади Европа Конвенцияси вакили.

«Еврокомиссия раҳбари, далолатномада талаб қилинганидек, ўз ташкилотига лойиқ муносабат кўрсатилишини кутмоқда», — деб хулоса қилиди Мамер.

Маълумот учун, Туркиянинг Анқара шаҳрида мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан бўлган учрашувда Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйенга курси етмай қолди. Тасвирда сиёсатчиларнинг ўз ўринларини эгаллагани, фон дер Ляйен эса уларнинг ортидан кириб бўш ўриндиқ топа олмаганини кўриш мумкин. Лекин вазият дарҳол бартараф этилди, Еврокомиссия раиси хонада турган дивандан жой эгаллади.

Аввалроқ Туркия аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича Истанбул конвенциясидан чиққан эди. 10 йил давомида конвенцияни 47 тадан 18 та аъзо давлатлар тасдиқлаган. Туркия конвенцияни тарк этишга қарор қилган бўлсағда, аёллар ҳуқуқи учун курашда давом этишига ваъда бермоқда.

Киритилди: 13:51 08.04.2021. Ўқилди: 2652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!