Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Eтим болаларга берилган уйлар санитария меъёрларига жавоб бермаслиги ростми?

Eтим болаларга берилган уйлар санитария меъёрларига жавоб бермаслиги ростми?

Бугун, 20 октябрь куни Олий Мажлис Cенатининг XX ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш юзасидан ахборот берди.

Мусаевнинг маълум қилишича, бугунги кунда республика бўйича 16та меҳрибонлик уйларида 1119 нафар, 4 болалар шаҳарчаларида 101 нафар, 3 та SOS болалар маҳаллаларида 205 нафар – жами 1425 нафар бола тарбияланяпти. Август ойида улар 1990 нафарни ташкил этган бўлса, ҳозир 583 нафар бола оилавий болалар уйлари ёки оилалар томонидан асраб олинган.

Мусаевга кўра, 2021 йилга қадар уй-жой ажратилиши лозим бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларга ҳокимлик томонидан берилган уйлар ўрганилганда санитария меъёрларига жавоб бермаслиги аниқланди. Бу болалар вақтинча бошқа жойга ижарага кўчирилиши ва уларнинг ижара пули маҳаллий бюджет ҳисобидан тўлаб берилиши чоралари кўрилади.

Бош вазир ўринбосари етим болалар учун ажратиладиган уй-жой масаласида ҳокимликларга мурожаат қилди.

“Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болаларни уй-жой билан таъминлаш масаласи 1 декабрга қадар тўлиқ якунланиши шарт. Бу ҳақда давлат раҳбарига ҳамда Сенатга алоҳида маълумот киритилади.

Ҳозиргача жорий йилда уй билан таъминланиши керак бўлган 757 нафар етим болаларнинг 197 нафарига уй берилди. Қолган 560 нафарини ҳам уй-жой билан таъминлашни декабрь ойи якунига қадар тугатишимиз керак.

Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг оилалар тарбиясига берилиши кўпайди. Бу болаларнинг тарбияси, ижтимоий ва тиббий ҳимояси келгусида яхши таъминланишини назарда тутган ҳолда келгуси йилдан бошлаб оилавий меҳрибонлик уйларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартибини ишлаб чиқамиз. Ҳам оилага бериш тартиби, ҳам қўллаб-қувватлаш тартиби комиссия муҳокамасига киритилади”, деди у.

Жорий йилда 110 нафар етим болалар давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган. Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар васийликка, оилавий болалар уйларига берилганда ёки оилалар томонидан асраб олинган тақдирда ҳам улар учун жорий этилган ОТМ учун имтиёз берилади. Келгусида ҳам квоталар оширилади.

“Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналиши очилди. Йўналишнинг кундузги бўлимида 325 нафар, сиртқи бўлимда 1450 нафар талаба таҳсил оляпти. Кейинги ўқув йилида ушбу йўналиш ичида “Васийлик ва ҳомийлик” соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади”, – дея Беҳзод Мусаевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Киритилди: 20:41 20.10.2021. Ўқилди: 1878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!