Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эстония россиялик дипломатни чиқариб юбормоқда

Эстония россиялик дипломатни чиқариб юбормоқда

У хавфсизлик ва пропагандага путур етказишда айбланмоқда.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчихонасининг дипломатик мақомига эга ходимини персона нон грата деб эълон қилди ва ундан 29 мартдан кечиктирмай мамлакатни тарк этишни талаб қилди. Дипломатнинг исми айтилмаган.

Таллинн ўз фаолияти Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига зид эканини таъкидлади.

Эстония ТИВ маълумотларига кўра, дипломат «Эстония хавфсизлиги ва конституциявий тузумига путур етказишда, Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини оқловчи ташвиқотни тарқатишда бевосита ва фаол иштирок этган ва Эстония жамиятини парчалаш билан шуғулланган».

Россия Ташқи ишлар вазирлиги жавоб чораларини кўришга ваъда берди.

Россия ва Эстония ўртасидаги дипломатик муносабатлар муваққат ишлар вакили даражасига туширилди. Шу йилнинг январь ойида Эстония Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилган. Бунга жавобан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Эстония элчиси Маргус Лайдрега мамлакатни тарк этишни буюрган, Таллин эса Россия элчиси Владимир Липаевга ҳам худди шундай талаб билан чиққан.

Киритилди: 16:20 24.03.2023. Ўқилди: 1129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!