Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эстония Европа Иттифоқидан пул сўрамоқда

Эстония Европа Иттифоқидан пул сўрамоқда

Эстония, Литва ва Латвия Европа Иттифоқидан Россия Федерацияси ва Беларус билан чегараларни мустаҳкамлаш учун пул сўрамоқда.

Болтиқбўйи мамлакатлари Болтиқбўйи мудофаа чизиғи лойиҳаси доирасида Россия ва Беларус билан чегараларда бункерлар, панжаралар ва ҳарбий омборлар қуриш учун молиявий ёрдам сўраб Европа Иттифоқига мурожаат қилмоқчи.

Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур: «Мудофаа чизиғини яратиш зарурати ҳозирги хавфсизлик ҳолатидан келиб чиқади», деди ва Латвия, Эстония ва Литва чегараларини қўшимча мустаҳкамлаш НАТОнинг янги мудофаа концепциясига мос келишини таъкидлади. Шу билан бирга, Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбари бу масалада Полша билан ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Болтиқбўйи мамлакатлари январь ойида «мудофаа чизиғи» яратиш режаларини эълон қилди. Май ойида Польша Шарқ қалқони деб номланган шунга ўхшаш лойиҳани эълон қилди.

Киритилди: Бугун 13:39. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!