Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади

Эски намунадаги 100 АҚШ долларини сотиш ва сотиб олиш банкларда ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

Шунингдек, агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

Ўз навбатда, Марказий банк бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилади.

Шу билан бирга, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши эслатиб ўтилади.

Киритилди: Бугун 09:00. Ўқилди: 320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!