Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эшитдингизми? Актриса Равшана Куркованинг отаси Баҳром Матчонов 17 йил ўтиб Ўзбекистонга қайтиб келди

Эшитдингизми? Актриса Равшана Куркованинг отаси Баҳром Матчонов 17 йил ўтиб Ўзбекистонга қайтиб келди

2002 йилда машҳурликка эришган актёр ҳамда рус киноси юлдузи Равшана Куркованинг отаси Баҳром Матчонов Ўзбекистонга қайтиб келди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда, деди “ca-news.org”.

"Кичкина табиб", "Шайтанат" ва "Ойижон" фильмларидаги роллари билан ўзбек томошабинларига маълум бўлган актёр ўтган 17 йил давомида Қўшма Штатларда яшади.

"Мен Қўшма Штатларга 2002 йилда кетдим. Ўша пайтларда театримизда катта инқироз юз берди, 2000 йилдан бошлаб Ўзбекистонда фильмлар ишлаб чиқариш сезиларли равишда қисқартирилди, кейин Қўшма Штатларга боришга мажбур бўлдим, фарзандларимга яхши таълим бериш ва оилани боқиш керак эди. Мен ҳеч нарсасиз АҚШга бордим, ҳаттоки инглиз тилини ҳам билмаганман", - деди актёр интервьюда.

Актёр мамлакатдаги ўзгаришларни кўргач, Ўзбекистонга қайтганини таъкидлади.

Матчоновнинг сўзларига кўра, у режиссёр Жаҳонгир Қосимовнинг "Ибрат" номли фильмида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Матчоновнинг қизи Равшана Куркова - россиялик кино ва театр актрисаси. 1980 йил 22 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Актрисанинг бутун оиласи санъат дунёсига алоқадор. Отаси Баҳром Матчанов - "Илҳом" театри актёри, онаси Раъно Кубаева эса кино актрисаси ва режиссёр, тоғаси Рауф Кубаев бўлса режиссёр ва сценаристдир.

Киритилди: 21:37 23.05.2019. Ўқилди: 9462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!