Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ертўлада 9 йил қиёматни кутиб яшаган нидерландиялик оила қутқарилди

Ертўлада 9 йил қиёматни кутиб яшаган нидерландиялик оила қутқарилди

Нидерландия полицияси олис фермалардан бирининг ертўласида 9 йилдан бери қиёмат қойим бўлишини кутиб яшаётган ота ва унинг олти фарзандини қутқарди. RTV телеканалининг хабар беришича, тўнғич ўғил маҳаллий барга борган ва ёрдам сўраган.

Фермага келган полициячилар меҳмонхонадаги шкаф ортида ертўлага тушадиган зина борлигини аниқлашди. У ерда миясига қон қуйилгани туфайли тўшакка михланган ота ҳамда унинг 16 ёшдан 26 ёшгача бўлган олти нафар фарзанди бор эди. Болаларнинг онаси оила қишлоққа кўчиб келганидан кейин вафот этгани тахмин қилинмоқда.

Оила томорқа ва уй чорваси ёрдамида кун кечирган.

Дренте провинцияси полицияси ферманинг 58 ёшли ижарачисини қўлга олди. У маълумот беришдан бош тортяпти. Ферма эгасининг эса ертўлада оила борлигидан хабари бўлмаган.

Қўшниларнинг сўзларига кўра, ижарачи шу пайтгача ҳеч кимни фермага яқинлаштирмаган, қўшнилар билан алоқа қилмаган.

Киритилди: 20:30 16.10.2019. Ўқилди: 3889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!