Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эртадан Москвада COVID-19га қарши эмлаш бошланади

Эртадан Москвада COVID-19га қарши эмлаш бошланади

Россия пойтахти Москвада 4 декабрдан коронавирусга қарши эмланиш учун электрон ёзилиш бошланади, 5 декабрдан эса эмлаш пунктлари иш бошлайди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилди.

“... оммавий эмлашнинг улкан механизмини тиғишлаштириш мақсадида таълим, соғлиқни сақлаш ҳамда шаҳар ижтимоий хизмат ходимлари учун 2020 йил 4 декабрдан эмланиш учун электрон ёзилишни очамиз”, - дея ёзди Собянин.

Яқин ҳафта ичида вакцина партияларининг етказиб берилиши билан эмлашда иштирок этувчи кишилар гуруҳи кенгаяди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россияда келгуси ҳафтадан COVID-19га қарши  оммавий эмлашни бошлашни топширган эди.

Киритилди: 17:37 03.12.2020. Ўқилди: 2214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!