NasrNews ёзишича, Масъуд Пезешкиён кортежидаги машиналарга сув аралаш бензин қуйилгани сабабли Табризга таксида боришга мажбур бўлди.
Маълум бўлишича, Казвин вилоятидаги АЁҚШда кортеждаги учта автомобилга сифати паст ёнилғи қуйилган ва улар йўлда тўхтаб қолган. Президент эса расмий чора кўрмасдан, таксига ўтириб сафарини давом эттирган.