Эрон президенти Масуд Пезешкиан «Ҳизбуллоҳ» етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимига изоҳ берди . Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .
«Бундай жиноят яна бир бор бу [Исроил] жиноий тузуми ҳеч қандай халқаро меъёр ва тузумларга амал қилмаслигини исботлади», деб таъкидлади сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, Эроннинг Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб бермаслиги эвазига ўт очишни тўхтатишга ваъда берган АҚШ ва Европа давлатлари раҳбарларининг баёнотлари ҳам «мутлақо ёлғон эди. ». «Бундай жиноятчиларга имконият бериш уларни янада кўпроқ жиноят содир этишга ундайди», деди Пезешкиан.