Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Исроилнинг жума куни Байрутга берган зарбалари натижасида ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси маълум қилишича, 27 сентябрь, жума куни Исроилнинг Ливандаги ҳаво ҳужуми чоғида СИПҲ операциялари қўмондони ўринбосари, бригада генерали Аббос Нилфорушан ҳалок бўлган.
Нилфорушан 2019 йилда Али Заҳидийнинг ўрнига Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг операциялар бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида Нилфорушоннинг Қаршилик жабҳаси ва Эронни ҳимоя қилишдаги роли қайд этилган ва унинг ўлими учун ҳамдардлик билдирилган, бироқ Ливандаги «сионистик режим» жиноятларини қоралаган бўлсада, унинг ўлдирилишига Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг муносабати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Аввалроқ Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Хамас етакчиси Исмоил Ҳания ўлими муносабати билан жавоб чораларини кўришни ваъда қилган эди.
Исроил якшанбага ўтар кечаси Ҳизбуллоҳнинг «ўнлаб» нишонларига яна бир қатор зарбалар берганини, унинг раҳбари Ҳасан Насруллоҳ гуруҳнинг ер ости қароргоҳига ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини айтди.
Гуруҳ шанба куни унинг ўлимини тасдиқлади.
Ливан оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бир кеча-кундузда содир бўлган зарбаларда камида 15 киши ҳалок бўлган.