Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Сурия исёнчиларининг Ҳалаб ғарбига уюштирган ҳужуми чоғида ўлдирилди. Бу ҳақда Tasnim хабар берди.
Агентликнинг хабар беришича, генерал Пурҳошимий Сурияда ҳарбий маслаҳатчи сифатида фаолият юритган. Хабарда Пурҳошимийнинг ҳарбий вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Икки кундан бери Суриянинг Ҳалаб ва Идлиб вилоятларида президент Башар Асад режими ва унга қарши қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Маълумотларга кўра, исёнчилар тўқнашувлар чоғида Асад режими назорати остидаги 39 қишлоқни қўлга киритган.