Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрининг исқирт ҳаёт тарзини оммага кўрсатган аёл Instagram юлдузига айланди (фото)

Эрининг исқирт ҳаёт тарзини оммага кўрсатган аёл Instagram юлдузига айланди  (фото)

Турмуш ўртоғининг тартибсиз ҳаёт тарзини оммага намойиш этган ёш аёл Инстаграм юлдузига айланди, деб хабар қилмоқда SoraNews24.

Гап шундаки, аёл исқирт эри билан жанжаллашишга вақт йўқотишни истамади, бунинг ўрнига унинг ҳаёт тарзи акс этган фотосуратларни ижтимоий тармоққа жойлаб бормоқда. Хусусан, Инстаграммдаги суратларда хоналар бўйлаб ёйиб ташланган пайпоқлар, ювилмаган идиш-товоқ, тароқ акс этганини кўриш мумкин.

Аёлнинг постларида жаҳл умуман сезилмайди, у шунчаки суратлар тагида ҳазиломуз ва позитив изоҳларни қолдириб бормоқда. Унинг гапларида турмуш ўртоғига ва жажжи қизалоғига муҳаббат сезилиб туради.

Оиланинг ҳаёт тарзини кузатиб борувчилар сони айни вақтда 270 мингга етган.

Киритилди: 11:08 30.07.2019. Ўқилди: 8160 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!