Туркия Ғазо секторидаги можарога барҳам берилмагунча Фаластин халқини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқарада ўз раислигида бўлиб ўтган вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича баёнот берди.
Анқара барча халқаро платформаларда Фаластинни қўллаб-қувватлашини ва Исроил тажовузини тўхтатиш зарурлигини эълон қилганини қайд этган Эрдоған, “Геноцид тўхтаб, Ғазо ва Фаластин бутунлай озод бўлгунга қадар биродарларимизни бор куч ва воситаларимиз билан қўллаб-қувватлаймиз” деди.
"Биз ушбу оғир кунларда Фаластин халқи, мазлум аҳоли олдидаги биродарлик бурчимизни бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз. Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху ва унинг қотиллар тармоғи доираси тораймоқда. Халқаро жиноят суди томонидан Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер берилиши бу йўналишдаги жуда дадил қадамдир”, деди Туркия президенти.