Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар 10 000 АҚШ доллар олган вақтида ушланди

Ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар  10 000 АҚШ доллар олган вақтида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Қурилиш бош бошқармаси назорат бўйича инспектори Ш.Д. фуқаролар Ғ. ва Р.нинг ишончига кириб, уларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун паррандачилик комплекси қуришда танишлари орқали 22 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:15 16.09.2021. Ўқилди: 1985 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!