Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Энг хавфли ноутбукка ҳам харидор топилди – у рекорд нархда сотилди!

Энг хавфли ноутбукка ҳам харидор топилди – у рекорд нархда сотилди!

Интернет-рассом Го О Донг нақ олтита энг хавфли вирус жойланган ноутбукни кимошди савдосига қўйгани ҳақида хабар бергандик. «Шуни оладиган тентак бормикан ўзи?» деганлар ҳам бўлди, аммо...

Хулласи калом, аукционда чиндан ҳам савдо қизиди ва ниҳоят бу хавфли ноутбук сотилди. Ўзиям рекорд даражада қиммат нархда – нақ 1,345 миллион долларга кетди бу матоҳ!

Айтиб ўтиш керакки, ушбу хавфли ноутбукни киберхавфсизликка ихтисослашган DeepInstinct компанияси «The Persistence Chaos» («Барқарор хаос») лойиҳаси доирасида тайёрлаган. Ушбу ташкилот ва Го О Донг ўзаро келишиб, 2008 йили ишлаб чиқарилган Samsung NC10-14GB ноутбукини сотиб олишган ва инсоният тарихидаги энг хавфли олтита вирусни унга ўрнатишган.

Интернет-рассомнинг айтишига кўра, 11 йил аввал бу ноутбук нархи 499 доллар бўлган, уни вируслар билан «таъминлаш» ва умуман жиҳозлаш учун эса 10 минг доллардан ошиқ маблағ сарфланган. Лекин аукциондаги нархи билан солиштирсак, бу харажатлар арзимас бир миқдорга ўхшаб қолади.

Дарвоқе, энг хавфли ноутбукни сотиб олган харидор ўз шахсини очиқламаган. Ишқилиб, келажакда у «Пандора қутиси»ни очиб юбормасин-да...

Киритилди: 21:46 29.05.2019. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!