Бугун 23 июль, 2019 йил, сешанба

O'ZB

Энг бой шахслардан бирининг рафиқаси ажримдан сўнг миллионерлар қаторини яна биттага кўпайтирди

Энг бой  шахслардан бирининг рафиқаси ажримдан сўнг миллионерлар қаторини яна биттага кўпайтирди

Amazon раҳбари Жефф Безос ва унинг рафиқаси Маккензи расман ажрашди, деб хабар бермоқда «РИА Новости». Никоҳ бузилганлигини расмийлаштирувчи ҳужжат Вашингтонгнинг Кинг округи судьяси томонидан 5 июлда имзоланган.

Қайд этилишича, ажрим жараёнининг тугалланиши Безоснинг собиқ рафиқасига дунёда энг йирик интернет дўкон бўлган Amazon компанияси акцияларининг 19,7 миллионини (4 фоизи) топшириш тартибининг бошланиши бўлади.

Акциялар пакети 38,3 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу Маккензи Безосга Bloomberg томонидан тузилувчи дунёнинг энг бой одамлари рейтингида 22-ўринни эгаллашига сабаб бўлади.

Безос 2018 йилнинг март ойида Forbes журнали ҳар йили тузувчи дунёнинг энг бой кишилари рейтингида биринчи ўринга кўтарилган эди.

Киритилди: 22:34 06.07.2019. Ўқилди: 1784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!